UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  0 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0

"Мен орзу қилганимдан ҳам кўпроғига эришдим". Варан футбол билан таъсирли хайрлашди Янгиликлар

"Мен орзу қилганимдан ҳам кўпроғига эришдим". Варан футбол билан таъсирли хайрлашди

Жаҳон чемпиони чемпиони Рафаэль Варан профессионал фаолиятини якунлаганини малум қилди.

31 ёшли футболчи ёзда Италиянинг "Комо" клуби билан шартнома имзолаган ва Италия Кубоги доирасидаги "Сампдория"га қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олганди.

"Фаолиятимда кўп қийинчиликларга дуч келдим, деярли барчаси имконсиз вазиятдек туюлди. Ажабланарли ҳис-туйғулар, воқеалар ва хотиралар умр бўйи қолади. Шу лаҳзалар ҳақида ўйлар эканман, барчамиз яхши кўрадиган ўйинни тарк этаётганимни катта ғурур ва мамнуният билан эълон қилмоқчиман.

Мен ҳеч нарсадан афсусланмайман, ҳеч нарсани ўзгартирмасдим. Мен орзу қилганимдан ҳам кўпроғига эришдим, аммо совринлар ва ютуқларни бир четга суриб, ўз принципларимга хиёнат қилмаганимдан фахрланаман", – деби ёзди Варан ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Варан "Ланс", "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоаларида ўйнаган. Франциялик футболчи тўрт карра Чемпионлар Лигаси ғолиби ва уч карра Испания чемпиони ҳисобланади. Умуман олганда, Варан клублар миқёсидаги фаолиятида 20 та совринга эга. Терма жамоа либосида 93 ўйин ўтказиб, Жаҳон чемпионати ва Миллатлар Лигасида ғолиб чиққан.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика