UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

«Мен «Динамо»дан ўзим кетганим йўқ, улар янги шартнома таклиф қилишмади» — Обид Жўрабоев Янгиликлар

«Мен «Динамо»дан ўзим кетганим йўқ, улар янги шартнома таклиф қилишмади» — Обид Жўрабоев

16 январь куни Тошкентда «Нефтчи» ҳамда «Бухоро» жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Мазкур ўйинда фарғоналиклар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдан сўнг қишки трансферлар вақтида «Динамо»дан «Бухоро» жамоасига қўшилган Обид Жўрабоев фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз...

— Бугунги ўйинда жамоа билан қишки тайёргарлик олиб борилмоқда. Жамоага келганимдан кейин кўп йигитлар кўрикдан ўтди. «Нефтчи» жамоаси ҳам Суперлигага чиқди, улар яхши трансферларни амалга оширишмоқда. Бу бизнинг қишки йиғиндаги иккинчи ўртоқлик учрашувимиз ҳисобланади. Лекин ҳозирча ёмон эмас. Қишки йиғиндан мақсад ёшларни кўрикдан ўтказиш. Бугун яхши ўйин бўлди, «Нефтчи» жамоаси ҳам яхши таркибни шакллантирибди. Қишда барча жамоа бир хил ҳолатда бўлади. Мавсум давомида кўраверамиз барчасини.

— «Динамо»дан кетишингиз сабаби нимада?

— Тўғрисини айтсам, биз «Динамо»дан ўзимиз кетганимиз йўқ. Улар билан шартномамиз тугаган эди, лекин биз кутгандик жамоада қолишни. Бизнинг Суперлигада ўйнаш мақсадимиз бор эди. Лекин клуб раҳбарлари, директори, ҳомийларимизнинг тутган йўли бизни оғринтирди. Бизга нисбатан беҳурматлик қилишди. Таклиф бўлишини охиргача кутдик. Суперлигага чиқишимиз 3 та тур олдин маълум бўлганди. Ҳали мавсум тугамасданоқ мураббийнинг ўзига янги мураббий топишганини айтишди. Шу нарса ҳам анча таъсир қилди. Янги йилдан кейин ҳам кутдик, лекин телефон бўлмади. Бизга «вариантлар бўлса қидираверинглар», дейишди. Ҳозир «Динамо»да 2-3 нафар бола қолди. Биз 3 январда «Бухоро»га келиб қўшилдик. Биз «Динамо»дан кутмагандик, «ўйнаймиз, 8-10 нафар бола қолади», деб ўйлагандик.

— Кейинги йил «Бухоро»ни Суперлигада кўрамизми?

— Мақсадимиз жамоани Суперлигага олиб чиқиш. Яхши ниятлар билан келдик, насиб қилса олиб чиқамиз.

Жаҳонгир Файзуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика