

28 ёшли словениялик "матрасчилар" таркибидаги энг кўп ҳақ оладиган футболчидир, унинг товон пули 120 млн еврони ташкил этади. Аммо, бу нарх Европанинг топ-клубларини ҳайрон қолдирмайди ва вақти-вақти билан унинг номзодини кўриб чиқишади.
"Мен келажакни кўра олмайман, мен ҳам, клуб ҳам, бошқалар ҳам. Барчаси кўплаб факторларга боғлиқ бўлади, масалан, клуб футболчини сотиши керакми ёки йўқ.
Мен 7 йилдан бери "Атлетико"даман, бу ерда 300дан ортиқ ўйин ўтказдим. Ла Лигани ютдим, бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйлашни истамайман. Мен бу ерда бахтлиман", - дейди Облак.



