"Мен ақлдан озганим йўқ" — Анчелотти Рюдигерни чап қанотда ўйнатмоқчи эканлигини айтди
25 июл 2022 21:02
Янгиликлар
"Мен ақлдан озганим йўқ" — Анчелотти Рюдигерни чап қанотда ўйнатмоқчи эканлигини айтди
Антонио Рюдигер келаси мавсум чап қанот ҳимоясида ўйнаши мумкин, Карло Анчелотти Давид Алаба ва Эдер Милитаони марказда сақлаб қолишни истамоқда.
29 ёшли германиялик футболчи сўнгги бир неча йил ичида дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бирига айланди ва ёзда "Челси"дан "Лос Бланкос"га кўчиб ўтди.
Аммо марказдаги фаол хатти-ҳаракатларига қарамай, Рюдигер шанба куни қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушди, ўшанда "Реал" Лас-Вегасдаги Эл Класикода "Барселона"га 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Унинг ўйини менга жуда ёқди. Мен ақлдан озганим йўқ. Антонио жуда ақлли. У Алаба каби позициясини ўзгартирган ҳолда тўп тепа олади", - деди италиялик мутахассис ўйиндан кейин.
Рюдигер "Реал"даги дебютини яхши ўтказди ва ҳатто Каталония клуби дарвозаси томон битта зарба йўллади.
Мазкур тўқнашувдан кейин унинг ўйинини янги жамоадоши Тибо Куртуа ҳам мақтаб ўтди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар