

Вилфрид Мбаппе ўғлига ПСЖнинг шартномасини қабул қилишни ва йилига 36 миллион евролик 3 йиллик битим тузишни маслаҳат берди.
Аммо, Килианнинг юристи Дельфина Верхейден ўйинчига "Реал"га ўтишни маслаҳат берди.
У французга "футболда тарих ёзиш ва мерос қолдириш" истагини эслатди. У ПСЖда юқори маош олишини, аммо Мадридда реклама шартомалари орқали ундан ҳам кўпроқ даромад олишини тушунтирди.
Мбаппе 2017 йилда ПСЖга отасининг тавсияси билан "Монако"дан ўтган эди. Энди ҳозир юристини тинглашга мойилроқ.



