Мбаппенинг онаси: "Ўғлим "Реал"да ўйнайди"

Mirjalol Normatov
9 фев 2020, 10:28
ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппенинг онаси ўғлининг кейинги жамоаси ҳақида гапирди.

Унинг "El Transistor" нашрига айтган гапига кўра, Килиан Мбаппенинг кейинги жамоаси "Реал" бўлади.

"Ўғлим "Реал"да ўйнайди. Бу аниқ ва ўғлимнинг пешанасида ёзиб қўйилган", - деган Мбаппенинг онаси.

Футболчи кичкиналигидан "Реал" мухлиси ҳисобланади. Буни унинг ўзи ҳам олдинроқ айтиб ўтганди.

Ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Реал" ва Мбаппе ўртасида музокаралар бўлиб ўтганди ва унда томонлар келишувга эриша олишмаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: El Transistor

Сўнгги янгиликлар

Барча ›