UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  12 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  52 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  63 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3

Мбаппе захирага олингани учун мураббийдан ранжиди. Ўйиндан кейин Тухелнинг жаҳли чиқди Янгиликлар

Мбаппе захирага олингани учун мураббийдан ранжиди. Ўйиндан кейин Тухелнинг жаҳли чиқди

ПСЖда ҳаммаси яхши: Жамоа биринчи ўринда, энг яқин таъқибчи 13 очко орқада, Мбаппе ва Неймар ҳар учрашувда гол уряпти.

"Монпелье"га қарши баҳсда ҳам 5:0 ҳисоби қайд этилди, Мбаппе Неймарнинг узатмасини голга айлантирди.


Энг қизиғи кейин бошланди: Килиан 57-дақиқада ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, 68-дақиқада Томас Тухель унинг ўрнига Мауро Икардини майдонга туширди. Ҳисоб 5:0 эди, аммо Мбаппе мураббийдан норози бўлди. Йигитча майдондан чиқиб кетаётганида Тухелдан ранжигани кўриниб турганди.

Бош мураббий футболчи норозилигини кўриб, уни тўхтатди ва ўзгариш сабабини тушунтиришга уринди. Ҳужумчи мутахассис олдидан ўтиб кетмоқчи бўлди, аммо кейин оғзини қўли билан ёпиб, жавоб берди.


Шундан сўнг Килиан захира ўриндиғига йўл олди ва баҳс охиригача хўмрайиб ўтирди.

Ўйин якунланганини англатувчи хуштакдан сўнг Тухель ғалабадан хурсанд бўлмади ва матбуот анжуманида барча саволларга жавоб берди.

"Бу жамоада ким ўйнаши ва захирага олинишини мен ҳал қиламан. Килиан жуда ақлли йигит ва нима қилаётганини билади. У захирада ўтиришни ёқтирмайди. Футболчиларнинг бундай реакциясига биринчи марта тўқнаш келмаяпмиз. "Боруссия"да шундай бўлган (Хакими ва Ройс ранжишган). "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" ўйинчиларида ҳам бундай ҳолат кузатилган.


Бу вазиятни оқламоқчи эмасман, чунки айнан шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли миш-мишлар пайдо бўлиб, бизнинг зараримизга ишлаши мумкин. Жамоа доимо Килианни қўллаб-қувватлайди, чунки у ҳақиқий профессионал ва бор эътиборини натижага қаратган. Ғазабда эмасман, шунчаки бироз хафаман.


Килианга вазиятни тушунтирдим. Доимо спорт қоидалари бўйича иш тутаман. Биз бу ерда теннис ўйнамаяпмиз, шу сабабли жамоадошларни ҳурмат қилиш лозим.


Воқеани футболчилар билан эмас, мураббийлар штаби билан муҳокама қилдим. Бу нормал ҳолат, чунки учрашувдан сўнг ўйинчилар билан суҳбатлашмайман: Кимдир интервью беради, кимдир допинг-тестдан ўтади, яна кимларди шунчаки душ қабул қилади. Ҳаммани йиғиш қийин.


Эртага ҳар доимгидек 11да машғулот, соат 10да эса ўйинни таҳлил қиламиз. Яхши ухлаб, ўйлаб олишим керак. Ушбу воқеа ҳақида гапириш борасида бир тўхтамга келмадим: Балки шахсан гаплашиб оларман, балки умуман бу мавзу очилмас. Ҳаммаси яхши ухлашимга боғлиқ".


Мбаппе алмаштирилиш туфайли биринчи марта хафа бўлаётгани йўқ. Масалан, 7 декабрдаги "Монпелье"га қарши баҳс: Килиан гол урди, уни эса 90-дақиқада алмаштиришди - ҳужумчи хафа бўлиб, майдонни тарк этди.

Декабрь ойидаги "Нант" билан ўйинда ҳам шундай ҳолат кузатилган.


ПСЖ мухлислари мураббийдан эмас, футболчидан ғазабланишмоқда. Твиттердан баъзи иқтибослар:


"Ҳеч бир футболчи мураббийнинг қарорига бундай реакция қилмаслиги керак. Ҳозироқ уни "Реал"га сотинг" (375та лайк)


"Ғурур кўплаб футболчиларга Месси ва Роналду даражасига етишга имкон бермаган. Мбаппе ўзгаришга шундай реакция билдирди? Нима?!" (561та лайк)


"Мбаппенинг ёш болаларча қилиғи ва Тухель билан томошани ҳазм қилиб бўлмайди. У яхши футболчи бўлганлиги туфайли қачонгача сабр қиламиз?" (705та лайк)


"Мбаппенинг ўзини тутишини ҳазм қилиб бўлмайди: У Тухель ва жамоадошларидан кечирим сўраши керак. Килиан бор-йўғи 20 ёшда ва ҳар бир дақиқанинг қадрига етиши лозим, акс холда у янги Балотеллига айланиши мумкин". (371та лайк).


Ёзда Килианнинг ПСЖ билан шартномаси якунланишига 2 йил қолади, футболчи янги битим имзолашга шошилмаяпти. Агар 20 ёшли форвард бундай томошаларни давом эттираверса, унинг кетиши ҳақида инсайдлар ўқишимиз аниқ.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика