Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди
04 ноя 22:32
Янгиликлар
Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе бундан буён пенальти тепиш ҳуқуқини жамоадошларига бермайдиган бўлди. 1 ноябрь куни Мадрид клуби Ла Лиганинг 11-турида "Валенсия"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиннинг 19-дақиқасида Мбаппе пенальтидан ҳисобни очди. 42-дақиқада "Реал" ҳисоб 2:0 бўлиб турганида яна бир 11 метрлик жарима зарбасини қўлга киритди. Франциялик футболчи бу имкониятни Винисиус Жуниорга топширди, аммо бразилиялик футболчи нуқтадан гол ура олмади.
The Athletic нашрининг мураббийлар штабидаги манбаларига кўра, жамоанинг асосий пенальтичиси этиб тайинланган Мбаппе бундан кейин 11 метрлик жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини бошқаларга бермайди. Фақат жамоа йирик ҳисобдаф олдинда кетаётган ҳолатларда бу қоидадан истисно қилиниши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар
1 Bavariya
2 Barsa
3 Real...
Adashmasam...