Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди
25 май 08:43
Янгиликлар
Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди
Кеча “Реал Мадрид“ Ла Лиганинг сўнгги турида “Реал Сосьедад“га қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Голларга Килиан Мбаппе муаллифлик қилди. Шу тариқа, франциялик ҳужумчининг Ла Лигадаги голларининг сони 31 (62 балл) тага етди. 26 ёшли футболчи “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Мбаппе мазкур натижа билан “Спортинг“ ҳужумчиси Виктор Гёкерешни ортда қолдирди.
Шунингдек, “Ливерпуль“ ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ ҳисобида 28 та гол (56 балл) мавжуд. Унинг жамоаси АПЛда “Кристал Пэлас“га қарши майдонга тушади. Агар ушбу баҳсда Салоҳ 3 тадан кўп гол урмаса, Мбаппе “Олтин бутсa"га эга чиқади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар