

Мбаппе куни кеча Лига 1 доирасидаги "Лилл"га қарши ўйинда (4:3) дубль қайд этганди.
"Opta" маълумотларига кўра, Мбаппе 24 ёш-у 2 ойлигида чемпионатдаги 150-тўпини киритди. Олдинги етакчилар Жюст Фонтен 1959 йил 26 ёш-у 2 ойлигида ва Эрве Ревелли 1972 йил 26 ёш-у 3 ойлигида бу маррани забт этган.


