Мбаппе ЕЧЛ финалида қайси клуб ғалаба қозонишини тахмин қилди
06 июн 2023 11:32
Янгиликлар
Мбаппе ЕЧЛ финалида қайси клуб ғалаба қозонишини тахмин қилди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигаси финали ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Чемпионлар Лигаси финали ажойиб бўлади, томоша қиламан. Ўйлайманки, "Манчестер Сити" ғалаба қозонади", – деди Килиан Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, Истанбулда кечадиган 10 июнь кунги Чемпионлар Лигаси финалида "Манчестер Сити" ва "Интер" ўзаро кураш олиб боради.
Килиан Мбаппе фаолияти давомида бир марта (2020 йил) Чемпионлар Лигаси финалида майдонга тушган. Ўшанда ПСЖ "Бавария"га 0:1 ҳисобида ютқазган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар