Мбаппе – 2022 йил тўпурари. Абдихолиқов Жиру билан бир қаторда (IFFHS)
03 янв 2023 10:00
Янгиликлар
Мбаппе – 2022 йил тўпурари. Абдихолиқов Жиру билан бир қаторда (IFFHS)
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2022 йилда энг куп гол урган футболчилар рейтингини тузди.
Рўйхат футболчиларнинг 2022 йил 1 январидан 31 декабрига қадар миллий биринчилик (жадвалда - NL), кубок (NC), клублар ўртасидаги халқаро мусобақалар (ICC) ҳамда миллий терма жамоадаги (NT) натижалари асосида тузилди. Унда етакчи сифати Килиан Мбаппе қайд этилди. 24 ёшли француз ўтган йил 56 та гол уришга эришди. Ундан кейинги ўринлардан Эрлинг Холанд (“Боруссия Д”/”Ман Сити”, 46 та гол) ҳамда Бергсон (“Жоҳор Дарул Таъзим”, 46) жой олди.

Шунингдек, кучли 50 тўпурар қаторида ўзбекистонлик Бобир Абдихолиқов ҳам бор. У йил давомида “Энергетик-БГУ” сафида 27 та гол (биттаси кубок, қолгани чемпионат) урди. У бу борада 42-ўринда қайд этилган. Бундан ташқари, “Милан” ҳужумчи Оливье Жиру ҳам 2022 йилда 27 та тўп киритгани маълум бўлди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар