Мавсумнинг сўнгги ўйинида ким ғолиб бўлади?
12 ноя 2014 16:52
Янгиликлар
Мавсумнинг сўнгги ўйинида ким ғолиб бўлади?
Бугун Олмалиқ шаҳрида "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубогининг ҳал қилувчи финал ўйини бўлиб ўтади.
Айнан шу учрашув билан бу йилги футбол мавсумига якун ясалади. Ўйиннинг баҳоси жуда ҳам юқори. Ғолиб жамоа келаси мавсум ОЧЛда иштирок этиши мумкин. Ҳали квоталар тасдиқланмагани учун Ўзбекистон Кубоги соҳиби юз фоиз ОЧЛнинг гуруҳ босқичида қатнашади, дея олмаймиз. Лекин катта эҳтимол билан иштирок этади. Ўзбекистонга 1+1 кўринишида йўлланма берилган тақдирда ҳам мамлакат кубоги соҳиби ОЧЛ саралаш баҳсларида қатнашади. Шу боис, эртанги ўйинга бўлган қизиқиш юқори. Учрашувни Ким Донг Жин бошчилигидаги кореялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Бу рефери 2011 йил Қаршида ўтказилган ОФК Кубоги финалини ҳам бошқариб борган ва ўшанда "Насаф" Қувайтнинг "Қувайт СК" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Биз бугунги ўйин олдидан ўзига хос кичик сўров ўтказдик.
Ислом Аҳмедов, ОФК инструктори
Ўйин қизиқарли бўлиши аниқ. Ўзбекистон Кубоги финали ўз номига муносиб тарзда ўтишига шубҳам йўқ. Менимча, бу учрашувда икки мураббийнинг ўз клубларидаги кейинги тақдирлари ҳам ҳал бўлади. Имкониятлар ҳақида гапириш қийин. Лушан ёшларга катта эътибор беряпти ва миллий чемпионатимизнинг сўнгги ўйинларида бу ўз мевасини бермоқда. Ёшлар ўз устозларининг ишончини оқлашяпти. Абрамовнинг жамоасида эса ижрочилар бор. Лекин бу нарса "Локомотив"га фойда келтирадими? Бу катта савол. Шуларни инобатга олган ҳолда жамоаларнинг имкониятини 50 га 50 баҳолайман. Ўйинни кореялик ҳакамлар бошқаришар экан. ПФЛнинг бу қарорига қўшилмайман. Биз юқори савияли ФИФА ҳакамларига эгамиз. Иккита жаҳон чемпионатида 9 та учрашувни бошқариб, дунё тарихига кирган Равшан Эрматов туриб, хорижлик ҳакамларни таклиф этиш, очиғи тушунмадим. Кубок финали финалга қайси жамоалар чиқишидан қатъий назар, пойтахтда ўтказилиши керак. Демак, бу ҳам нотўғри қарор. Лекин ПФЛ шундай бўлишини истаган экан, Тошкентнинг икки жамоаси Олмалиқда ўйнашга мажбур. Одатда башорат қилишни ёқтирмайману, лекин менимча "Локомотив" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонса керак.
Азамат Абдураимов, мураббий
Башорат қилиш тўғри эмас. Ўзбекистон Кубогининг финали ҳам "Локомотив" учун, ҳам "Бунёдкор" учун мавсумни ҳеч бўлмаса битта соврин билан якунлаш учун сўнгги имконият. Шу боис, шу куни футбол ишқибозлари ажойиб ўйинга гувоҳ бўлишади. 12 ноябрь оқшомида оддий ўйин бўлмаслиги аниқ. Таркиб бўйича оладиган бўлсак, "Локомотив" сўзсиз кучли. Аммо шу нарса аниқ бўлдики, ҳамиша ҳам юлдузлар билан кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Ўзбекистон чемпионати бунга яққол мисол. Айниқса, бу юлдузлар жамоа учун эмас, ўзи учун ўйнаса, бундан катта фожеа йўқ. Тўғри, "Бунёдкор" жамоасида ҳам тажрибали ўйинчилар бор. Лекин уларнинг асл кучи ёшларида бўлса керак. Бош мураббий Сергей Лушан ёшларни майдонга туширишда қўрқмаяпти. Қолаверса, бу жамоада чемпионлик анъаналари бор. Бу футболда катта рол ўйнайди. Шулардан келиб чиқиб айтишим мумкинки, асосий вақтда дуранг натижа қайд этилади. Қўшимча бўлим ёки пенальтилар сериясида жисмоний жиҳатдан кучли ва омадли жамоа ғолиб бўлади.
Шуҳрат Пўлатов, ФИФА футзал рефериси
Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" клублари ўртасидаги ўйин шуни кўрсатдики, ҳали жамоалар яхши спорт формасни сақлаб қолишган. Шу куни айниқса, "Пахтакор" юқори савияли ва тезкор футбол намойиш этди. Ўйлайманки, кубок финали ҳам шундай юқори темпда ўтади. Сабаби бу ўйин жуда кўп нарсага ойдинлик киритади. Ғолиб чиққан жамоа мавсумни соврин билан якунлайди ва энг муҳими ОЧЛ йўлланмасини ҳам қўлга киритади. Очиғи, башорат қилишни ёқтирмайман. Чиройли ва ҳалол ўйинга мухлислик қиламан. Икки жамоа ҳам ғалабага ҳақли, деб ўйлайман. Аммо кубок битта. У эса кучли жамоага насиб этади. Омад ҳам катта аҳамиятга эга бўлади, агар пенальтилар сериясига мурожаат қилинса. Фурсатдан фойдаланиб, иккала жамоага ҳам омад тилайман.
Кахи Махарадзе, "Пахтакор" сардори
Шубҳасиз, ўйин жуда юқори темпда бўлиб ўтади. Иккала жамоа ҳам мавсумнинг сўнгги ўйини бўлгани учун бор кучлари билан ўйнашади. Ўйлашимча, имкониятлар тенг. Бундан қандай фойдаланиш эса жамоаларнинг ўзига боғлиқ. Шахсий фикрим, учрашув ғолиби пенальтилар сериясига кўра аниқланади. Агар шундай бўлган тақдирда, лотореялар баҳсида "Бунёдкор" ғалаба қозонади.
Темур Ҳакимов, "Олмалиқ" ҳужумчиси
Учрашувнинг Олмалиқда бўлаётгани яхши. Бу ерда футболни жуда яхши кўришади. Шу куни стадион тўлишига ишонаман. Ўйиннинг ўзига келадиган бўлсак, олдиндан қайси жамоа ғалаба қозонишини башорат қилиш жуда мушкул. Тенг имкониятга эга бўлган жамоалар финалга етиб келишди. Шу куни кўп нарса тезкор киритилган гол ва омадга боғлиқ бўлади. Фикримча, 12 ноябрь кунги ўйинда "Локомотив" Ўзбекистон Кубогини қўлга киритади. Бу билан темирйўчлилар чемпионатдаги мағлубият учун ҳам реванш олишади.
Камолиддин АЛИМОВ ёзиб олди

Фикрлар