UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  1 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  5 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  13 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  18 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  21 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4

Мавсум якунида "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўзаро 4 маротаба ўйнайди. Қандай қилиб? Янгиликлар

Мавсум якунида "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўзаро 4 маротаба ўйнайди. Қандай қилиб?

2021 йилги футбол мавсуми поёнига етай, деб қолди. ЎзПФЛ томонидан ўтказиб келинаётган мусобақалар ҳам айни авж нуқтасида.

Октябрь ойида Биринчи лига баҳслари тугаган бўлса, бугун янги форматда ўтказилган  U-18 чемпионати ҳам финиш маррасига етиб келди. Олдинда эса U-16, U-21, Суперлига ва Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи учрашувлари қолди. Мана шу 4та мусобақага назар ташлай туриб қизиқ ҳолатга дуч келдик. Тошкентнинг икки жамоаси "Бунёдкор" - "Пахтакор" шу ойнинг ўзида 4 маротаба бир-бири билан тўқнаш келади. 

U-16 чемпионати. Ярим финал. "Бунёдкор" - "Пахтакор". 

19.11.2021. 14:00. "Чиғатой" майдони.

Жорий йилда ЎзПФЛ байроғи остида илк бор ташкил этилган U-16 чемпионати қизиқарли ва шиддатли кечмоқда. Кеча мазкур турнирнинг ярим финал босқичига қуръа ташланди. Қуръа якунларига кўра иккинчи жуфтликда "Бунёдкор" - "Пахтакор" жамолари ўрин олди. Бу ўйин ғолиби "Насаф" - "Андижон" ғолибига қарши майдонга чиқади. 

U-21 чемпионати. 26-тур. "Бунёдкор" - "Пахтакор". 

26.11.2021. "Бунёдкор" академияси майдони. 

Ўзбекистон U-21 чемпионатининг сўнгги турида "Бунёдкор" - "Пахтакор" жамоаларининг ўринбосарлари куч синашади. Айни пайтда 24-турдан сўнг турнир жадвалида интрига қизғин кўриниш олган. "Насаф" U-21, "Пахтакор" U-21, "Машъал" U-21, "Бунёдкор" U-21 бир хил 41 очкодан жамғаришган. Кумуш ва бронза медаллари йўлида кураш сўнгги турга қадар давом этиши шубҳасиз. Шу боис охирги ўйиндаги кичик Тошкент дербиси муросасиз ўтади, дея оламиз. Биринчи даврада "Қибрай"да ўтган баҳсда 2:2 ҳисобида қайд этилган эди. 

Ўзбекистон кубоги. Ярим финал. "Пахтакор" - "Бунёдкор". 

24.11.2021. 17:30, "Пахтакор" марказий стадиони

20-21 ноябрь кунлари Суперлиганинг 25-тур учрашувлари бўлиб ўтиши белгиланган. Шундан сўнг 24 ноябрь куни Ўзбекистон кубоги ярим финалдан ўрин олган икки ўйинга старт берилади. Қарангки, мамлакат кубоги финалида ҳам Тошкент дербиси гувоҳига айланамиз. "Пахтакор" - "Бунёдкор" шу куни финал йўлланмаси учун майдонга чиқишади. "Пахтакор" амалда чемпионликни қўлга киритиб, мавсумдаги учинчи соврин сари интилса, "Бунёдкор" ҳам йилни соврин билан якунлаш илинжида катта иштиёқ билан ҳаракат қилиши табиий. Демак кубок ярим финалида ҳақиқий жанг кўрамиз.


Суперлига. 26-тур. "Бунёдкор" - "Пахтакор". 

27.11.2021. 15:00, "Бунёдкор" стадиони.

Ўзбекистон кубоги ярим финалидан кейин мухлисларнинг диққат эътибори Суперлиганинг сўнгги турига қаратилади. Юқоридаги жамоалар эндиликда Суперлиганинг охирги турида тўқнаш келишади. Тўғри қолган баҳсларга қараганда аҳамияти юқори эмас, мағлубият ёки ғалаба деярли ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Фақатгина "Бунёдкор" сўнгги икки турда тарихдаги энг ёмон натижасини қайд этмаслик учун астойдил интилади. Шу кунгача "қалдирғочлар"нинг энг ёмон натижаси 4 ўрин ҳисобланади. Яна бир маълумотни айтиш жоиз, "Бунёдкор" 2016 йилда ҳам шундай ҳолатга тушган. Ўшанда "Локомотив" билан Ўзбекистон кубоги ярим финалида иккита ўйин ўтказган, мавсумни ҳам "темирйўлчилар"га қарши беллашув билан якунлаб қўйганди. 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика