UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  2 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  22 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3

Мавсум бошини ўтказиб юборган Азар Бельгия термасига чақирилди, Наингголан эса йўқ. Раджа термадаги фаолиятини якунлаши мумкин Янгиликлар

Мавсум бошини ўтказиб юборган Азар Бельгия термасига чақирилди, Наингголан эса йўқ. Раджа термадаги фаолиятини якунлаши мумкин

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес жамоанинг ЖЧ-2018 саралаши доирасида яқин орада ўтказадиган ўйинларига таркибини эълон қилди.

Унга кўра, жароҳат сабаб мавсум бошини ўтказиб юборган "Челси" хавбеки Эден Азар мураббийдан чақирув олган. "Рома" ярим ҳимоячиси Раджа Наингголан эса таркибга киритилмади. "nieuwsblad.be" сайтининг маълумотига кўра, 29 ёшли Наингголан мураббий билан ёмон муносабатлари сабаб терма жамоадаги фаолиятини тугатиши мумкин.

Р.Мартинеснинг ўзи эса вазиятга шундай изоҳ берди: "Бу жазолаш эмас, мен шунчаки бошқа ўйинчиларни танладим".

Бельгия терма жамоаси таркиби:

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа (Челси, Англия), Симон Миньоле (Ливерпуль, Англия), Матц Зельс (Андерлехт), Кун Кастельс (Вольфсбург, Германия)

Ҳимоячилар: Тоби Альдервейрельд, Ян Вертонген (иккиси — Тоттенхэм, Англия), Лоран Симан (Монреаль Импакт, Канада), Леандер Дендонкер (Андерлехт, Бельгия), Венсан Компани (Манчестер Сити, Англия), Томас Менье (ПСЖ, Франция), Томас Вермален (Барселона, Испания), Жордан Лукаку (Лацио, Италия)

Ярим ҳимоячилар: Носир Шадли (Вест Бромвич, Англия), Кевин де Брюйне (Манчестер Сити, Англия), Стивен Дефур (Бернли, Англия), Маруан Феллайни (Манчестер Юнайтед, Англия), Юри Тилеманс (Монако, Франция), Аксель Витцель (Тяньцзинь Цюаньцзянь, Хитой), Торган Азар (Боруссия М, Германия), Янник Феррейра-Карраско (Атлетико, Испания), Эден Азар (Челси, Англия)

Ҳужумчилар: Ромелу Лукаку (Манчестер Юнайтед, Англия), Дивок Ориги (Ливерпуль, Англия), Миши Батшуайи (Челси, Англия), Кевин Миральяс (Эвертон, Англия), Дрис Мертенс (Наполи, Италия), Кристиан Бентеке (Кристал Пэлас, Англия).




Бельгияликлар 31 августда ўз майдонларида Гибралтар билан ўйнашса, 3 сентябрь санасида сафарда Греция билан беллашади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика