Мауро Икарди: "Рақиб жарима майдони - бу менинг уйим"

Tolibjon Qosimov
30 мар 2018, 11:13
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди рақиб жарима майдончасида ўзини қулай ҳис қилишини айтиб ўтди.

"Рақиб жарима майдони - бу менинг уйим. Ўша жойда ўзимни энг қулай ҳис қиламан. Мен ҳужумчиман ва голлар уришим шарт.

Пенальти? Бу катта жавобгарлик, чунки бутун жамоанинг муваффақияти менинг голимга боғлиқ. Мен дарвозабонга қараган пайтда босим остида бўлишга кўникдим... Ўша вазиятда кўз ўнгингиздан кўп нарсалар ўтади. Менга атрофда рўй бераётган нарсалар таъсир кўрсатмайди, бу яхши. Бу жуда ҳам ёрдам беради. Сиз дарвозабонларни ўрганасиз, мен одатда охирги лаҳзагача кутаман", - дея Икардининг сўзларини келтирди клуб матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: inter.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›