
Финалга йўл олганимиздан хурсандмиз. Лекин менга кўрсатаётган ўйинимиз ёқмаяпти. Бизга ўйин пайтида фикрни жамлаб олиш етишмаяпти. Бизда ҳаммаси иноқлик билан ҳал этилади. Биз барчамизга бир-биримизга жуда яхши муносабатдамиз. "Бавария"нинг ўйинида олов керак ва баъзи нарсалар ҳақида қўрқмай гапира олишимиз зарур. Агарда шу ҳолатимизда қолиб кетсак, яна бир совринни қўлга критишимиз жуда қийин кечади. Аввалги ўйинимизни қайтара олсак, биз барча мусобоқаларда ғолиб бўла оламиз.