UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  0 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  9 00:36Европа Лигаси. "Манчестер Юнайтед" - ПАОК: Асосий таркиблар маълум  0 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   2 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  13 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9

Матич ҳақиқий ватанпарвар: Икки клубга ҳомийлик қилади ва қишлоқдошларининг қарзини тўлайди Янгиликлар

Матич ҳақиқий ватанпарвар: Икки клубга ҳомийлик қилади ва қишлоқдошларининг қарзини тўлайди

Теглар :  Неманья Матич
Неманья Матич "Борнмут"га қарши баҳсда (2:1) футболкасига қизил гул белгисини илишни истамади.

Сербиялик ўйиндан олдин бу белги аҳамияти ҳақида сўради. Ушбу гул НАТО миссияларида вафот этган аскарлар хотирасига бағишланганини билган футболчи, гулни тақишни истамади. Британия ҳарбий ҳаво кучлари 1999 йилда Косово можаросида Сербия шаҳарларига авиазарба беришда қатнашган.

Матич 2005 йил, 17 ёшлигида Сербияни тарк этган, аммо ҳозиргача ватанига бориб туради.

У Шабац яқинида жойлашган Врело қишлоғида катта бўлган. Унинг онаси Биляна - собиқ енгил атлетикачи, отаси Драган эса - экс футболчи.

Матич ҳозир ўз қишлоғининг "Врело Спорт" клуби эгаси ҳисобланади. Ёзда у ўз жамоасининг "Брезовица"га қарши меҳмондаги учрашувига ташриф буюрди. Матич - мамлакатнинг энг машҳур футболчиларидан бири, аммо Убе (қишлоқларни бирлаштириб турувчи шаҳар)да унга кўникиб қолишган. Неманья хотиржамлик билан "Брезовица" мухлислари ўтирган ўриндиқдан жой олди ва учрашувни писта чақиб томоша қилди.

"Уни ҳурмат қиламиз, гап фақат спортда эмас. Ҳа, у клубларга инвестиция киритади, аммо ўзиникилар ҳақида ҳам унутмайди. У қишлоғи ҳақида қайғуради" - дейди "Брезовица" мухлиси.

Матич "Врело Спорт"дан ташқари, ўзи ёшлигида тўп тепган Сербиянинг учинчи дивизионида иштирок этувчи "Единство" клубига ҳам ҳомийлик қилади.

"Единство" ва "Врело Спорт"да асосан Матичнинг оила аъзолари, дўстлари ва бошқа танишлари ишлашади.  "Единство" котиби Бранко Матичнинг (футболчининг қариндоши эмас) сўзларига кўра, Матич Уба шаҳрида яшовчи 50 кишига маош тўлайди. Неманья бир неча йил олдин 1300та қизил ўриндиқ ва янги том соти олиб, "Единство" клуби стадиони янгиланишида иштирок этган. Бу ишлар учун футболчи 350 минг евро сарфлаган.


"МЮ ва "Единство" бир вақтда ўйнаса, у танаффусда қўнғироқ қилиб, ўз жамоасининг натижаси ҳақида сўрайди" - дейди Бранко.

2014 йилда Сербияда сув тошқини рўй беради. Матич Убедаги бузилиб кетган ўт ўчирувчилар биносини, болалар боғчасини ва бир нечта футбол майдонларини тиклашда ёрдам беради. Жорий йил кўчалардан бирига унинг номи берилди.

Сериянинг Blic нашри ёзишича, Матич қишлоғига қайтганида маҳаллий дўконга киради ва ким қарздор бўлса, ҳамманикини тўлаб беради. Бундан ташқари, Неманья азартли ўйинларга берилиб кетган қишлоқдошларининг қарзини тўлайди.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика