Матич: "Челси" Моуриньо учун "Сток Сити"ни мағлуб этмоқчи"

Aslanov Jasurbek
6 ноя 2015, 15:18
"Челси" ярим ҳимоячиси Неманья Матич "Сток Сити"га қарши Англия чемпионатининг 12-турида жамоа Жозе Моуриньо учун ғалаба қозонмоқчи эканлигини айтди.

"Мураббий захира ўриндиғида бўлса, осонроқ бўлади. Бу ерда икки йилдан бери ўйнайман ва бу вақт ичида ҳеч қачон мураббийсиз ўйнамаганмиз.

Ўйин қоидабузарлик туфайли тўхтаганда мураббий қандайдир кўрсатмалар беради ва нима қилишни биласан, аммо ҳар доим ҳам бунинг иложи йўқ, чунки стадионда 40 минг мухлис йиғилади.

Биз мураббий учун ғалаба қозонмоқчимиз. Мухлисларимиз бизни қўллашда давом этади деган умиддаман" - дейди Матич.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›