UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  7 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

Матиас Роса: "2021 йил Ўзбекистонга келганимда, шаҳарда кўзга кўринарли маскан йўқ эди, ҳозир эса аксинча" Янгиликлар

Матиас Роса: "2021 йил Ўзбекистонга келганимда, шаҳарда кўзга кўринарли маскан йўқ эди, ҳозир эса аксинча"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "C" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Аргентина – Афғонистон (2:1) учрашувидан сўнг аргентиналиклар ҳужумчиси Матиас Роса микст-зонада сайтимизга интервью берди.

"Ростини айтсам, ўйинимиздан қониқмадим, лекин жуда муҳим ғалабага эришдик. Бугун пассив ўйнадик, бизга шиддат етишмади. Жисмоний жиҳатдан кўп югурдик, бироқ рақиб ҳам муносиб қаршилик кўрсатганини эътироф этиш жоиз.

Голларим билан жамоага ёрдам бера олганимдан хурсандман. Бугун Афғонистон жаҳон чемпионатидаги ҳар бир жамоа кучли эканлиги ва қийинчилик туғдира олиши мумкинлигини исботлади. Шу боис, узоққа қарамасдан, дуч келган ҳар бир рақибимизни ўрганиб, таҳлил қилишимиз керак.

Биз 2021 йил Ўзбекистонга келганмиз. Ўшанда шаҳарда деярли кўзга кўринарли маскан йўқ эди. Бугун эса пойтахт жуда чиройли кўриниш олибди. Амалга оширилган ишлар кўп, шу боис, шаҳар бизга анча қулайликлар яратди", деди учрашувда дубль қайд этган футзалчи.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика