UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  0 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  2 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  2 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  7 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  4 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0

Мате Ватсадзе: "АГМКни тарк этишимнинг сабаби йўқ. "Насаф"га қойил қолдим. Учинчи ўрин барчани қониқтирди" Янгиликлар

Мате Ватсадзе: "АГМКни тарк этишимнинг сабаби йўқ. "Насаф"га қойил қолдим. Учинчи ўрин барчани қониқтирди"

АГМК қишки трансферлар ойнаси вақтида грузиялик футболчи Мате Ватсадзе билан дўстона равишда хайрлашишга қарор қилди.

Дебют мавсумидаёқ жамоа билан Суперлигада бронза медалларига эга чиқди, ўз голлари билан олмалиқликларнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди. Чемпионатда Ватсадзе 21та ўйинда майдонга тушиб 5та гол урган ҳужумчи қишда жамоасини ўзгартириш арафасида турибди. Аввалроқ сайтимизда унинг "Қизилқум" билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар чиққан эди. Биз эса футболчининг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

- Мате, 2020 йилги мавсум легионер сифатида сизда қандай таассурот қолдирди? 

- Ўтган мавсум барчамиз учун оғир кечди. Ўйлайманки, худо хоҳласа тез орада пандемия буткул ортга чекинади. Йил бошида олдимизга совринли ўринлардан бирини қўлга киритиш вазифа қилиб қўйилганди. Футболчилар, мураббийлар штаби биргаликда вазифани ажойиб тарзда бажардик дея оламан. "Насаф"га эса қойил қолмасдан илож йўқ, улар иккинчи даврада бизга қараганда муҳим бўлган очколарн жамғаришди. Шунинг учун учинчи ўринни ёмон натижа ҳисобламайман. Клуб раҳбарлари ҳам қониқиш ҳосил қилишди. Жамоа билан ажойиб мавсум ўтказганимдан хурсандман.

- АГМКда сизга манзур келган ва келмаган беш жиҳатни айта оласизми?

- Албатта, биринчи галда жамоага келган илк кунимдаёқ мухлислар ва футболчилар илиқ қарши олишди. Жамоадошларим мослашишимда катта ёрдам беришди, учинчиси биз мавсумни совриндорлар қаторида тугатдик. Тўртинчи жиҳат клубдаги барча проффессионал эканлиги ва ўз ишига астойдил ёндашиши, бешинчи ижобий томони эса мухлисларнинг қўллаб-қувватлашидир. Ҳатто қийин кунларимизда ҳам бизга далда бўлиб туришганини унутмайман. 

- Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлдинглар, ундан аввал эса чемпионат доирасида ҳам шундай натижа қайд этилганди. Биринчи даврада эса аксинча рақиб майдонида кечган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланганди. "Пахтакор" ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасими?

- Ҳа, "Пахтакор" айни пайтда Ўзбекистонда барчадан кучли. Бежиз улар кетма-кет иккинчи йил кубок ва чемпионатда ғолиб чиқишмади. Деярли ҳамма ўйинда ғалаба қозонишди.  

- Шундай экан нима сабабдан жамоани тарк этишга қарор қилдингиз?

- Ҳеч қандай сабаби йўқ. Шундай бўлиб қолди.

- Жорий йилги мавсумни "Қизилқум"да бошлашингиз қай даражада ҳақиқатга яқин?

- Балки бўлиши мумкин. Лекин ҳали ҳеч ким билан шартнома имзоламадим. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика