Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хавьер Маскеранонинг таъкидлашича, у 2014 йилдаги жаҳон чемпионатидан сўнг миллий жамоадан кетмоқчи бўлган.
"Терма жамоадан кетмоқчи эдим. Бу ҳақида Месси ва бошқаларга айтдим. Лео менга олдинда Америка Кубоги ва бошқа вазифалар кутиб турганини айтди. Жамоадошларим мен уларга кераклигимни тушунтириб қўйишди" - дейди Маскерано.