Маскерано "Барселона"да ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди
Aslanov Jasurbek
30 окт 2014, 12:27
"Барселона" ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано 2013/14 йилги мавсум хулосаларига кўра клубнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган Альдо Ровира совринига эга бўлди.
Бу соврин 2010 йилдан буён футболчиларга экспертлар томонидан топширилиб келинади.
"Мен учун овоз берганлардан миннатдорман. Биз бор кучимиз билан ўз ишимизни қилишда давом этамиз ва "Барса"га содиқ қоламиз" - дейди Маскерано.