"Машъал"га Кубок берилмайдими? Диёр Имомхўжаев жавоб берди

Narzulla Saydullayev
7 дек 2019
2020 йилги Суперлига баҳсларига қачон қуръа ташланади, "Машъал"га кубок топширилмайдими?

Шу каби саволларга жавоб олиш учун ПФЛ бош директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Диёр Имомхўжаевга мурожаат қилдик.

- 2019 йилги мавсум якунига етди, 2020 йилги Суперлигага қуръа қачон қуръа ташланади?

- Қуръа маросими санаси ПФЛнинг 2019 йил лауреатларини тақдирлаш маросимидан сўнг маълум бўлади. Тахминан январь ойи бошларида ўтказиш режалаштирилмоқда.

- Демак ПФЛнинг алоҳида тақдирлаш маросими бўлади?

- Албатта, декабрь ойи охирларида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

- А ПРО-лигасида чемпион бўлган Муборакнинг "Машъал" клубига ҳеч қандай кубок берилмагани ҳақида сайтларда хабарлар тарқалди. Шу вазиятга ойдинлик киритсангиз.

- "Машъал" клубига ПФЛнинг 2019 йил лауреатларини тақдирлаш маросими вақтида махсус кубок ва Суперлига йўлланмаси топширилади.

- Янги мавсумда ҳам Лига кубоги бўладими?

- 2020 йилда ҳам Лига кубоги ўтказилади. Фақатгина Ўзбекистон кубоги ва Лига кубоги форматлари ўзаро алмаштирилади. Бу ҳолат олдиндан режалаштирилган эди.



Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia