"Машъал" ёшларини энди Жамшид Саидов бошқариб боради

9 янв 2015, 15:33
"Машъал" ёшлари тайёргарликни Муборакда давом эттиради.
Ёшлар лигасининг амалдаги чемпионларини келаётган мавсум Жамшид Саидов бошқариб боради. Ушбу жамоа тайёргарликнинг иккинчи босқичини ҳам Муборакда олиб бормоқда. 5 январдан бошланган иккинчи босқичда айни вақтда 20 нафар ёшлар машғулот олиб бормоқда. Айтиб ўтиш жоизки, таркиб тўлалигича клуб тарбияланувчиларидан иборат бўлади.

Ёшларимиз 11 январь куни Бухорода Александр Мочинов бошчилигидаги "Бухоро"га қарши назорат учрашувини ўтказади.

13 январь куни Саидов шогирдлари Тошкентда тиббий кўрикдан ўтади ва мавсумга тайёргарликни қолган қисмини Муборакда давом эттиради.

Манба: fcmashal.uz