“Машъал” Янгиерда йиғилди ва навбатдаги ўйинларга тайёргарликни бошлади

Narzulla Saydullayev
20 сен 2013, 09:04
Ўз майдонида “Қўқон-1912” билан кечган баҳсдан сўнг “Машъал” футболчиларига уч кунлик дам берилганди.
Ўз майдонида “Қўқон-1912” билан кечган баҳсдан сўнг “Машъал” футболчиларига уч кунлик дам берилганди. 18 сентябрь куни жамоа аъзолари Янгиерда тўпланишди ва сафарда бўладиган икки ўйинга тайёргарликни бошлашди.

Маълумки, “Машъал” биринчи лиганинг навбатдаги икки турини сафарда ўтказади. Муборакликлар дастлаб 23 сентябрь куни “Қўқон-1912” меҳмони бўлишса, 26 сентябрда “Андижон”га қарши тўп суришади. Биз ҳар иккала учрашувда ҳам футболчиларга омад тилаб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, “газчилар” водий томон 22 сентябрь куни йўлга чиқишади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz