UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистоннинг Қирғиз Республикасига қарши ўйин учун таркиби маълум  0 19:41"Сабаҳ" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:39Суперлига. "Нефтчи" - "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  10 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 18:10"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  3 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  3 17:22ЦСКА, "Акрон" ва "Рубин" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  12 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  10

"Машъал": Стадионимизни кейинги мавсумга тайёрлаш бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) Янгиликлар

"Машъал": Стадионимизни кейинги мавсумга тайёрлаш бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Муборак шаҳрида жойлашган Баҳром Вафоев номли стадионнинг асосий майдони мавсумлар оралиғида таъмирланади.
Айни вақтда асосий майдонда кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда.

Бу ҳақида стадион бош директори Хўжамурод Казаков батафсил айтиб ўтади.

"Айни вақтда стадионимизда кенг кўламдаги ишлар бошлаб юборилди. Биринчи фикрим шундай бўлади: Биз келаётган мавсумни аъло даражадаги майдонда бошламоқчимиз. Шу боис айни вақтдан бошлаб вазифамизга жиддий ёндошганмиз.

Биринчи бўлиб қилинаётган ишлар ҳақида айтиб ўтадиган бўлсак , стадионнинг марказ қисмини икки метрга кўчирилмоқда. Дарвозалар ҳам табло тарафга қараб силжийди. Марказни аниқ олиш ва футболчиларни кийиниш хонасидан тўғридан-тўғри марказга кириб бориши таъминланади.

Кейинги вазифамиз эса майдон ҳолатига қаратилади. Хабарингиз бўлса ўтган мавсум бошида майдонни мавсумга керакли шароитда тайёрлай олмаган эдик. Энди шу хатолардан келиб чиқиб режалар белгилаб олинди. Жумладан майдоннинг сув тўпланиб қолдиган барча қисмларида керакли сувни қуритиш тизимларини ўрнатмоқдамиз. Бу бизга  ҳар қандай ёмғир ва қор шароитида ҳам майдонда қуруқ сақлаш имкониятини беради.

Яна бир вазифамиз бу майдоннинг барча қисмини яъни майдон ичи ва ташқи қисмидаги майсани бир текисликда таъмирлашдир. Шу боис айни вақтда майдоннинг баъзи қисмларидан майсалар олинмоқда.

Сўнгги вазифамиз эса барча ишлар якунлангандан сўнг майдонга замонавий "Canada Green" майсаларини экишдан иборат бўлади. Бу майса асосан маҳаллий майса ва муҳитга мослаштирилади".

Таъмирлаш ишларидан фотосуратларни томоша қилинг.

Фотолар муаллифи: Бунёд Андаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика