"Машъал" - олий лигада 200та ғалабага эришган 10-клуб
15 ноя 2017 14:49
Янгиликлар
"Машъал" - олий лигада 200та ғалабага эришган 10-клуб
Ушбу ғалаба “йўлбарслар”нинг олий лигадаги юбилей 200-ғалабаси сифатида тарихга кирди. Қайд этиш керакки, “ Машъал” жамоаси ҳозирга қадар Олий лига баҳсларида ўзининг 17-мавсумини ўтказмоқда. Ҳозирча “газчилар” чемпионат доирасида жами 484та учрашув ўтказишиб, шулардан 200таси ғалаба, 88таси дуранг ва яна 196та учрашувни мағлубият билан якунлашган. Тўплар нисбати эса: 625-657. Очколар сони 688та бўлиб турибди.
Бунга қадар олий лигада 9та клуб 200та ғалабага эришган.
“Машъал”нинг олий лигадаги юбилей ғалабалари:
1. Олий лига-1995 йил. 15 апрель. 4-тур. “ Машъал ” – “ Темирйўлчи ” 2:0
50. Олий лига-2005 йил. 15 апрель. 3-тур. “ Машъал ” – “Сўғдиёна” 5:1
100. Олий лига-2007 йил. 30 сентябрь. 22-тур. “ Вобкент” – “ Машъал ” 2:4
150. Олий лига-2011 йил. 15 октябрь. 23-тур. “ Машъал ” – “Андижон” 4:0
200. Олий лига-2017 йил. 8 ноябрь. 28-тур. “ Машъал ” – “ Қизилқум ” 4:0
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар