"Машъал" футболчиси "Нефтчи"га ўтди

Mirjalol Normatov
26 дек 2021, 10:40
Қишки трансфер муносабати билан "Нефтчи" футбол клуби таркибни тажрибали ўйинчилар билан кучайтириш борасидаги фаолияти давом этмоқда.

Бугун  25 ёшли марказий ярим ҳимоячи Сирожиддин Қўзиев "Нефтчи" билан 2 йиллик шартнома имзолади. 

Маълумот ўрнида, Сирожиддин Қўзиев Суперлиганинг "Насаф"," Сурхон" ва "Машъал" каби клубларда тўп сурган. Фарғоналиклар сафига қўшилишидан олдин ўтган мавсумни Муборакнинг "Машъал" жамоаси сардори сифатида  ўтказиб, 25та учрашувда майдонга тушган ва 2та голга муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›