UZ

Сўнгги янгиликлар

16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  0 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  1 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  1 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  5 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  1 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  2 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  2 13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  3 13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  2 12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  4 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  1 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  1 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  7 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1

"Машъал" 9 йилдан буён Суперлигада "Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти. Сўнгги ғалаба ва Кенжа Тўраевнинг бенефиси Янгиликлар

"Машъал" 9 йилдан буён Суперлигада "Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти. Сўнгги ғалаба ва Кенжа Тўраевнинг бенефиси

Теглар :  МашъалАндижон
Бироздан сўнг Суперлиганинг навбатдаги тури доирасида "Андижон" - "Машъал" учрашуви бошланади.

Икки жамоа Суперлигада сўнгги бор 2021 йил учрашган бўлиб, ўша мавсумда "бургутлар" биттадан дуранг ва ғалаба қайд этган. Муборакда кечган охирги ўйинда Усмонали Исмоналиевнинг ягона голи жамоага ғалаба келтирган эди. 

"Машъал" эса рақибини элитада 2016 йилдан буён мағлуб эта олаётгани йўқ. Ўша ўйинда Кенжа Тўраевнинг хет-трики, Жамшид Ҳасанов ва Зоҳир Қўзибоевнинг голлари жамоага йирик ҳисобли ғалабани келтирган. Бу баҳс Тўраевнинг бенефисига айланган эди. 

Суперлига-2016. 23-тур

24.09.2016. 

"Машъал" - "Андижон" 5:0

Голлар: Кенжа Тўраев 5, 19, 44, Жамшид Ҳасанов 37, Зоҳир Қўзибоев 81

"Машъал": Ботир Носиров, Сирож Ҳамроев, Искандар Шойкулов, Ғиёс Комилов, Мирзакамол Камолов, Мирзоҳид Ғофуров, Владислав Павленко, Жамшид Ҳасанов, Сардор Абдураимов, Кенжа Тўраев, Зоҳир Қўзибоев

Захира: Аваз Агалиев, Андрей Деркач, Аббос Шодмонов, Жавоҳир Илёсов, Ҳумоюн Муртозаев, Шаҳзод Шайманов, Зафар Тўраев

"Андижон": Хуршид Хожаев, Даниел Илеску, Обид Жўрабоев, Азамат Исроилов, Жавлон Гусейнов, Иброҳим Отахонов, Элман Тагаев, Фарҳод Бекмуродов, Бахтиёр Қосимов, Андрей Бугняк, Рўзимбой Аҳмедов

"Андижон" Суперлига доирасида ўз майдонида 11 йилдан буён "Машъал"га енгилмаяпти. Мезбонлар сўнгги мартта 2014 йил уйда рақибига 3 очко улашган. Зоҳир Қўзибоевнинг ягона голи ўйин тақдирини ҳал қилган. 

Суперлига-2014. 3-тур

29.03.2014. 

"Андижон" - "Машъал" 0:1

Гол: Зоҳир Қўзибоев 83

"Андижон": Тимур Ғаниев, Алексей Касьян, Жавлон Мирабдуллаев, Шаҳзод Шайманов, Сергей Доценко, Расул Раҳмонов, Баҳром Абдураҳимов, Асрор Раҳмонов, Раҳим Қодиров, Виктор Расков, Алишер Азизов

Захира: Анвар Ражабов, Мирзакамол Камолов, Тимур Султонов, Бекзод Ғозиев, Даврон Турсунов, Лочин Солиев, Муҳиддин Худоёров

"Машъал": Санжар Қувватов, Сирож Ҳамроев, Шерзод Файзиев, Ғиёс Комилов, Андрей Деркач, Мирзоҳид Ғофуров, Зафар Тўраев, Жамшид Ҳасанов, Жаҳонгир Абдумўминов, Зоҳир Қўзибоев, Ихтиёр Тошпўлатов

Захира: Ботир Носиров, Мўйдин Мамазулунов, Отабек Нарзуллаев, Дилявер Ваниев, Аббос Шодмонов, Қаҳрамон Баҳодиров, Холмурод Холмуродов.

Бугун улар Суперлигада 35 бор учрашишади. Ўзаро учрашувларда устунлик Муборак жамоаси томонида 18 ғалаба. 11 та ўйинда "Андижон"нинг қўли баланд келган бўлса, 5 та ўйинда ғолиб номи аниқланмаган. Айни пайтгача "Машъал" ҳисобида 1 ғалаба мавжуд бўлса, майдон эгалари 3 та баҳсда бир очкодан қўлга киритди. Учрашув 17:45да старт олади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика