UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:53"Галатасарой" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 21:50Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  42 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  3 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  142 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  2 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  4 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  8 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  2 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   2 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  17

"Машъал": 7 нафар вакилимиз "Баркамол авлод-2014"да иштирок этади Янгиликлар

"Машъал": 7 нафар вакилимиз "Баркамол авлод-2014"да иштирок этади

Хабарингиз бор ушбу йилда юртимиздаги уч босқичли спорт байрамининг "Баркамол авлод" мусобақалари Наманган шаҳрида бўлиб ўтади.
Унда спортнинг кўплаб турлари бўйича жамоалар кураш олиб боради. Май ойида бўлиб ўтадиган ушбу катта тадбирда "Машъал" клуби футболчилар жамоасидан етти нафари иштирок этади.

31 мартдан - 5 апрелга қадар Тошкентда бўлиб ўтган саралаш баҳсларида 9 нафар футболчимиз иширок этди. Қашқадарё вилояти шарафини ҳимоя қилган етти нафар футболчиларимиз эса жамоаси билан биргаликда Наманганда бўлиб ўтадиган финал босқичига йўл олди.

Наманганда Қашқадарё терма жамоаси вакилларидан ташқари Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Сирдарё вилояти жамоалари ҳам кейинги босқичда иштирок этади.
Финал босқичи қуръа ташлаш йўли билан ярим финал ва финал учрашувидан иборат бўлади.

Ярим финал иштирокчилари:

1. Тошкент шаҳри
2. Тошкент вилояти
3. Қашқадарё вилояти
4. Сирдарё вилояти

Юқорида айтиб ўтганимиздек Қашқадарё шарафини 7 нафар вакилимиз ҳимоя қилиб кейинги босқичга йўл олган бўлса, яна икки нафар вакилимиз Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилган.

Қашқадарё вилояти:

1. Акбар Абраев (дарвозабон)
2. Шокир Йўлдошев (ҳужумчи)
3. Шамсиддин Саъдуллаев (ярим ҳимоячи)
4. Муни Мирмуҳсин Юсупов (ярим ҳимоячи)
5. Темур Юмангулов (ҳимоячи)
6. Миржалол Қосимов (ярим ҳимоячи)
7. Бекзод Раҳмонов (ярим ҳимоячи)

Наманган вилояти:

1. Шоҳжаҳон Аббосов (ҳужумчи)
2. Мақсуд Маҳмудов (ярим ҳимоячи)

Тошкентда бўлиб ўтган саралаш баҳсларини Қашқадарё вилояти жамоаси барча учрашувларни ғалаба билан якунлаб кейинги босқичга йўл олган бўлса, Наманган жамоаси кейинги босқичга чиқа олмади.

Шундай қилиб энди якуний босқичда етти нафар вакилимиз иштирок этади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика