UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  0 22:43Расман: Расмус Хойлунд "Наполи" футболчиси  1 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  3 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  8 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  12 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  54 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2

Маъруф Муродов: "Сўғдиёна"га омад тилайман" Янгиликлар

Маъруф Муродов: "Сўғдиёна"га омад тилайман"

Ўтган мавсумда "Сўғдиёна" таркибида тўп сурган ярим ҳимоячи Маъруф Муродов билан суҳбатлашдик.
Баъзи ОАВларда Маъруф Муродовнинг “Сўғдиёна” жамоаси билан амалдаги шартномаси борли ва ушбу шартнома тугамасдан у “Нефтчи” жамоаси билан шартнома имзолаганлиги ҳақидаги хабарлар янграганди. Шунингдек футболчи ПФЛ томонидан 6 ойга дисквалификация қилиниш мумкинлиги ҳам айтилганди. Биз бу вазиятларга аниқлик киритиш мақсадида футболчининг ўзи билан суҳбатлашдик.

- “Сўғдиёна” билан қанча муддатга шартнома тузилган эди?
- Менинг “Сўғдиёна” жамоаси билан тузган шартномам 31 декабрь 2013 йилгача булган муддатга тузилган эди. Шартнома муддати тугагандан сўнг “Нефтчи” жамоаси билан шартнома тузишга қарор қилдим.

- Яқинда “Нефтчи” жамоаси билан шартнома имзоладингиз?
- Ҳа, шундай. Лекин баъзи сайтларда мен ҳақимда чиққан хабарларни ортида кимлар турганига тушуна олмаяпман. Нима кераги бор ёлғон ва асоссиз хабарлар билан одамларни чалғитиб? Яна бир бор қайтариб айтаман: менинг “Сўғдиёна” жамоаси билан тузган шартномам 31 декабр 2013 йилда якунига етган ва мен янги йилда “Нефтчи” билан шартнома имзоладим.

- “Сўғдиёна”ҳақида қандай фикрдасиз?
- Жамоада барчамиз бир оиладек иноқ эдик. Жиззахда ўтказган вақтларимдан мамнунман. Собиқ жамоадошларимга ушбу мавсумда омад тилаб қоламан.

Умид Раимжанов суҳбатлашди.
“Сўғдиёна” ПФК матбуот котиби
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика