UZ

Сўнгги янгиликлар

09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  7 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  14 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  1 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  10 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  13 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  33 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  4 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  3 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  6 22:27Венесуэлада ВАР томонидан белгиланган офсайд чизиғи муҳокамаларга сабаб бўлди  15 22:00"Челси" Сарр билан шартномани бекор қилди. Футболчи эркин агент сифатида "Ланс"га йўл олади  2

Март ойининг энг яхшилари учун овоз беринг Янгиликлар

Март ойининг энг яхшилари учун овоз беринг

ПФЛ, СПОРТ ТВ ва championat.asia сайти ҳамкорликда Суперлигада март ойининг энг яхшиларини аниқлашни бошлади.

ПФЛ ҳар ой якунларига кўра Суперлиганинг энг яхши футболчиси, мураббийи, дарвозабони ҳамда энг чиройли голини аниқлайди ҳамда уларга махсус соврин топширади. Бунда ташкилот Ўзбекистон Суперлигаси ва Кубоги беллашувларини трансляция қилаётган “Спорт” телеканали ҳамда Pflmanager.uz дастури билан мусобақага қизиқишни ошираётган Championat.asia нашри билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Март ойида Суперлиганинг 4 та тури бўлиб ўтди. Ушбу ўйинларда ўзини кўрсатган футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонлар танлаб олинади. Шунингдек, жами 24та ўйин орасидан энг сара 10та гол танловга қўйилди. Ғолиблар 18 апрель куни “Спорт” телеканалидаги жонли эфирда тақдирланади. Шу куни Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Энг яхши бўлишга лойиқ футболчилар ПФЛ томонидан танлаб олинади. Уларга Суперлига клублари бош мураббийлари ҳамда жамоалар сардорлари ўз овозини беради. Шунингдек, Championat.asia нашрида сўровнома ўтказилиб, унда мухлислар ўз овози билан иштирок этади.

Мураббий ва футболчилар саралаб олинган номзодларни 3та ўринга жойлаштириб чиқади. 1-ўрин эгасига 3, кейингисига 2 ва 3-ўринда кўрсатилган номзодга 1 очко берилади.
Мухлислар томонидан энг яхши деб топилган номзод 6 очкони қўлга киритади, 2-ўриндагиси 4 ва 3-ўрин соҳиби 2 очкога эга чиқади.

 

Март ойининг энг яхши мураббийи учун номзодлар
Миржалол Қосимов "Бунёдкор" 4та ўйин, 3 ғалаба, 1 дуранг
Шота Арвеладзе "Пахтакор" 4та ўйин, 3 ғалаба, 1 мағлубият
Андрей Шипилов "Металлург" 4та ўйин, 1 ғалаба, 3 дуранг
Илҳом Мўминжонов "Навбаҳор" 4та ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият


"Қалдирғочлар" Қосимов бошчилигида дастлабки 4та турда умуман мағлуб бўлишмади. "Бунёдкор" ўз майдонида "Пахтакор" ва "Бухоро"ни мағлуб этди. Фарғонада "Нефтчи" таслим этилди. Яна бир учрашувда АГМК билан дуранг қайд этилди. "Бунёдкор" март ойида Суперлигада энг кўп 10 очко тўплашга муваффақ бўлди.

Баҳор фаслининг илк ойида "Пахтакор" клуби 9 очко жамғарди. Жамоа ўз уйида "Сўғдиёна", АГМК ва "Нефтчи" устидан ғалабаларга эришди. Фақат пешқадам "Бунёдкор" билан учрашувда имконият бой берилди. Март ойида энг кўп голни айнан Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор" урди.

"Металлург" март ойида Суперлигада мағлуб бўлмаган уч клубдан бири бўлди. Андрей Шипилов бош мураббийликдаги дебют мавсумини яхши бошлади. "Металлург" дастлабки 4та турда ўз майдонида "Навбаҳор" билан дуранг ўйнади ва "Қўқон-1912"ни мағлуб этди. Сафарда чемпион "Локомотив" ва вице-чемпион "Насаф" билан дуранг қайд этишга муваффақ бўлди.

Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Навбаҳор" ҳам мавсумни ажойиб бошлади. Дастлабки икки турни сафарда ўтказган "лочинлар" "Металлург" билан дуранг ўйнади ва АГМКни мағлуб этди. Ўз майдонида 25300 томошабин қаршисида мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби "Локомотив" клубини таслим қилди. Фақат водий дербисида "Қўқон-1912"га имконият бой берилди.


МУРАББИЙ


Март ойининг энг яхши футболчиси учун номзодлар
Элгужа Григалашвили "Қизилқум" 4та ўйин 3та гол
Бобир Абдихолиқов "Насаф" 4та ўйин 2та гол
Жасур Ҳасанов "Насаф" 4та ўйин, 3та пас
Хуршид Ғиёсов "Бунёдкор" 3та ўйин 2та гол, 1та пас
Суҳроб Нуруллоев "Металлург" 4та ўйин, 2та гол, 1 пас
Азизбек Турғунбоев "Навбаҳор" 4та ўйин, 2та гол, 1 пас
Жалолиддин Машарипов "Пахтакор" 4та ўйин, 1та гол, 1 пас


"Қизилқум"нинг грузиялик ҳужумчиси Элгужа Григалашвили Суперлига тарихида хет-трик қайд этган биринчи футболчи бўлди. У "Сўғдиёна" билан сафардаги баҳсда 3 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Март ойидаги 4та турда энг кўп голни айнан Григалашвили урди.

U-23 Осиё чемпионатида чемпион бўлиб қайтган Бобир Абдихолиқов "Насаф" сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш этмоқда. Ҳужумчи "Бухоро" ва "Қизилқум" билан учрашувларда рақиб дарвозасига гол урди. Бу орқали жамоаси ғалабаларига хисса қўшди.

"Насаф"нинг яна бир ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов эса иккинчи ёшлигини бошдан кечирмоқда. Тажрибали футболчи март ойидаги 4та учрашувнинг барчасида майдонга тушиб жами 3та голли пас берди. Ҳасанов ўтган ойда 3та самарали тўп узатишни амалга оширган Суперлигадаги ягона футболчи бўлди.

"Бунёдкор"ни бир қатор етакчилар тарк этгач асосан захирада ўтирган Хуршид Ғиёсов бу мавсум клуб етакчисига айланмоқда. Футболчи "Нефтчи" билан сафардаги баҳсда ўйин тақдирини ҳал қилган голни урди. Ушбу гол жамоага ғалаба келтирди. "Бухоро" билан баҳсда Ғиёсов гол уришдан ташқари Райевацга голли пас ҳам берди. Ғиёсов март ойида 3тагина ўйинда иштирок этгани ҳам эътиборга молик.

Яна бир Осиё чемпиони Суҳроб Нуруллоев "Металлург" сафида ишончли ўйин намойиш этмоқда. "Локомотив" билан баҳсда ярим ҳимоячининг тўп узатишидан сўнг унинг шериги гол урди. Нуруллоев "Қўқон-1912" билан учрашувда ягона голни урди. "Насаф" билан учрашувда ҳам Нуруллоев рақиб дарвозасини ишғол қилди ва бу "Металлург"га очко келтирди.

"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев март ойида "Навбаҳор" билан баҳсда ажойиб тарзда жарима тўпидан гол урди. Ўйин сўнггида унинг тўп узатишидан кейин шериги гол уриб жамоасига ғалаба келтирди. "Локомотив" билан баҳсда ҳам Турғунбоев пенальтидан гол уришга эришди.

Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"га қайтгач яхши савияда ўйнамоқда. Ярим ҳимоячи "Нефтчи" билан баҳсда гол урди ва шеригига голли пас берди. Қолган ўйинларда ҳам Машарипов жамоасининг ғалабаларига хисса қўшиб келди.


ФУТБОЛЧИ


Март ойининг энг яхши дарвозабони учун номзодлар
Муроджон Зуҳуров "Бунёдкор" 2та ўйин, 2та қуруқ ўйин, -0 гол, 8 сейв
Зафар Сафоев "Металлург" 4та ўйин, 2та қуруқ ўйин, -2 гол, 6 сейв
Ўткир Юсупов "Қўқон-1912" 4та ўйин, 2та қуруқ ўйин, -2 гол, 7 сейв
Ботирали Эргашев "Навбаҳор" 4та ўйин, 2та қуруқ ўйин, -2 гол, 9 сейв
Элдорбек Суюнов "Пахтакор" 4та ўйин, 2та қуруқ ўйин, -2 гол, 8 сейв


"Бунёдкор" дарвозабони Муроджон Зуҳуров март ойида иккита учрашувда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан биронта гол ўтказмади. Зуҳуров "Пахтакор" билан ўйин сўнггида рақиб футболчиси томонидан амалга оширилган пенальтини қайтариб жамоаси ғалаба қозонишини таъминлаб берди. Посбон мана шу икки учрашувда 8 марта сейв қилди.

"Металлург" посбони Зафар Сафоев ҳам мартда яхши ўйнади. У 4та учрашувда майдонга тушиб "Навбаҳор" ҳамда "Қўқон-1912" билан учрашувларда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Сафоев 4та баҳсда 6 марта сейв қилди.

"Қўқон-1912" дарвозабони Ўткир Юсупов ўтган ойда тўрт учрашувда 2та гол ўтказиб юборди ва 2 ўйинни қуруқ ўтказди. "Қизилқум" ва "Навбаҳор" билан баҳсларда рақиблар Юсупов дарвозасига йўл топа олишмади. Март ойида посбон 7 марта ўз жамоасини голдан қутқарди.

Осиё чемпиони Ботирали Эргашев "Навбаҳор"да ижарада ўйнамоқда. Посбон 4та учрашувда 2та қуруқ ўйнади. У "Металлург" ва "Локомотив" билан ўйинларда гол ўтказмади. Март ойида Эргашев 9та сейв қилди ва иккита гол ўтказди холос.

"Пахтакор" дарвозабони Элдорбек Суюнов Суперлиганинг дастлабки 4та учрашувида ўз дарвозасидан икки бор гол ўтказди холос. "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" билан баҳсларда рақиблар Суюнов дарвозасига йўл топа олмади.

ДАРВОЗАБОН


Март ойининг энг чиройли голи учун номзодлар
1.Икром Алибоев
2.Азизбек Турғунбоев
3.Санъат Шихов
4.Андрей Сидоров
5.Элгужа Григалашвили
6.Азизжон Ғаниев
7.Суҳроб Нуруллоев
8.Жавлон Иброҳимов
9.Филип Райевац
10.Жалолиддин Машарипов

Дастлаб қуйидаги видеода голларни томоша қилинг ва унинг тагидаги сўровномада энг чиройли голга овоз беринг.

TAS-IX Эмас




Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика