Марсело: "Серхио Рамоснинг энг яхши сифати, у ҳеч қачон таслим бўлмайди"
Aslanov Jasurbek
9 фев 2017, 16:10
"Реал" ҳимоячиси Марсело жамоадоши Серхио Рамос ҳақида илиқ фикр билдирди.
"Серхио кўп йиллардан бери менинг дўстим. У менга кўп нарсаларни ўргатди, Рамосни акамдек кўраман. Мен учун Рамосдаги энг яхши сифат, унинг ҳеч қачон таслим бўлмаслиги. Серхионинг муваффақиятларини бир сўз билан таърифлаб бўлмайди" - дейди Марсело.