

“Биз ҳисобга жуда кеч реакция билдирдик. Шунга қарамай иккинчи бўлимда боримизни бердик. Уларда фақатгина 10 дақиқалик ёрқин ўйин бўлди, холос. Албатта, “Реал” ҳар доим ғалаба қозониш мажбур. Бироқ олдимизда яна иккита мусобақа бор. Охиригача боришга ҳаракат қиламиз”, — дейди Марсело.



