“Марсель” ЕЧЛда кетма-кет 12-ўйинда ютқазди

4 ноя 2020, 08:27
“Марсель” ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-тури доирасида “Порту”га қарши майдонга тушиб, 0:3 ҳисобида ютқазди.

Марселликлар учун бу ЕЧЛ доирасидаги кетма-кет 12-мағлубият бўлди. Француз жамоаси 2012 йил 13 мартидан бери ЕЧЛда ғалаба қозона олгани йўқ. Натижада “Марсель” ЕЧЛда шундай кўрсаткич қайд этган иккинчи клубга айланди. “Андерлехт” клуби 2003 йилдан 2005 йилга қадар ЕЧЛда кетма-кет 12 та ўйинда мағлуб бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›