Марсель Десайи: "Франция терма жамоаси сафида истеъдодли футболчилар кўп"

Aziz Tukhtamuradov
17 май 2014, 10:00
Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган футболчи Марсель Десайи францияликларнинг ҳозирги терма жамоаси борасида фикрларини айтиб ўтди.
"Мен "Нант" сафида Дешам билан бирга ўсганман. У менинг дўстим ва жамоамиз сардори бўлган. У ҳар бир деталларга эътибор беради.

Мундиалда Франциядан ғалаба кутмаяпман. Биз Бразилияга жамоавий ўйинни йўлга қўйиб олиш учун борамиз. Франция мусобақада қайси босқичгача бора олишини билмайман.

Лекин, сафимизда истеъдодли йигитлар кўп. Шунингдек, гуруҳимизни ҳам энг қийин гуруҳ дея олмайман. Биринчи учрашув психологик томондан кўп нарсани ҳал қилади", - дейди Десайи.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›