“Марсель” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини очкосиз тарк этган биринчи француз клуби бўлди

12 дек 2013, 15:10
“Марсель” Чемпионлар лигаси 6-тур гуруҳ босқичи доирасида дортмунднинг “Боруссия” клубига қарши бўлиб ўтган ўйинда мағлубиятга учради (1:2).

Шундай қилиб, француз клуби Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўтказган олти ўйинда ҳам мағлубиятга учраб, бирорта ҳам очкони қўлга кирита олмади.

Марселликлар бундай натижани кўрсатган биринчи француз клуби бўлишди.

Гуруҳ босқичи доирасида “Марсель” бешта гол уриб, 14 та гол ўтказиб юборган.


Манба: sports.ru