

Бу ҳақда "нерадзурри" бош директори Беппе Маротта хабар бермоқда.
"Агарда футболчи жамоадан кетишни истаса, уни ушлаб ўтирмаймиз. Кристиан ўзини профессионал каби тутмоқда. Бироқ у борасидаги қарорни январда қабул қиламиз. Ҳозирча бирор клуб Кристиан учун таклиф жўнатгани йўқ. Биз ҳам воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз", - деди Маротта.
Олдинроқ "Интер" "Арсенал"га Эриксенни таклиф қилган, бироқ "канонирлар" бунга рад жавобини берганлиги борасида маълумотлар тарқаганди.



