Марокаш қироли Африка Кубогини 2016 йилга кўчиришни таклиф қилди

Narzulla Saydullayev
9 ноя 2014, 09:29
Марокаш қироли Африка Кубогини бир йилдан сўнг ўтказиш таклифи билан Африка футбол Конфедерациясига мурожаат қилди.
Қирол мусобақани 2015 йилда эмас 2016 йилда ўтказишни таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Африка Кубоги январь ойида Марокашда бўлиб ўтиши керак. Бироқ октябрь ойида ҳукумат Эбола вируси туфайли мусобақани қолдириш таклифи билан чиққанди.

11 ноябрда АФК Африка Кубоги борасида якуний қарорни қабул қилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›