UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  1 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  11 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  8 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

Марко Милич: "Биздан талаб қилинган вазифани бажардик" Янгиликлар

Марко Милич: "Биздан талаб қилинган вазифани бажардик"

Ўтган мавсумни "Қўқон-1912" клубида ўтказган Марко Милич бугун Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси таркибида ОЧЛ саралаш босқичида "Локомотив"га қарши майдонга тушди.

Баҳс якунига етгач одатдагидек микст-зонада ўзбекистонлик мухлисларга бегона бўлмаган футболчи ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳамма кўрди. Ким қанақа ўйнади, нималар ўхшади. Танаффус пайтида кийиниш хонасида мураббийнинг кўрсатмаларини тингладик. Иккинчи бўлимда эса эркинроқ ўйнаб вазият яратишга уриндик. Рақибни тўлиқ ўрганиб чиққан эдик.

Ўйлаганларимиз ўхшади. "Истиқлол"да ажойиб футболчилар ва мураббийлар штаби йиғилган. Ғалабада барчанинг ҳиссаси катта. Кейинги босқичда "Ал Аҳли" билан қандай ўйнашимизни вақт кўрсатади. Бугун майдонда биздан талаб қилинган ишни бажардик",- деди сербиялик футболчи.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика