Марига ҳакамнинг қўлини жуда қаттиқ сиқиб юборгани учун 5 учрашувга дисквалификация қилинди
27 апр 2016 12:15
Янгиликлар
Марига ҳакамнинг қўлини жуда қаттиқ сиқиб юборгани учун 5 учрашувга дисквалификация қилинди
"Интер" собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда B Серияда "Латина" шарафини ҳимоя қилаётган Макдональд Марига "Виртус"га қарши баҳсдаги (0:1) ўзини тутиши учун беш учрашувга дисквалификация қилинди.
Кениялик иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда қизил карточка ишлаб олди ва майдонни тарк этаётганида ҳакамнинг қўлини жуда қаттиқ сиқди ва натижада реферининг қўли қонаб кетди. Бундан ташқари, 29 ёшли футболчи ҳакам номига "ширин" сўзлар айтишга ҳам улгурди.
B Серия тартиб-интизом қўмитаси Маригани 5 учрашувга четлатишга қарор қилди.
Фикрлар