

"Ўйин қийин бўлди. Бундай ҳавода ўйнаш осон эмас. Иқлим ўйинимизга таъсирини ўтказди. Умуман олганда эса, иссиқ ҳавода ўйнаганимиз бир томондан яхши. Бу "Ал Наср"га қарши ўйинга тайёргарлик бўлди. Чунки, у ерда ҳам ҳаво иссиқ бўлади.
ОЧЛда биринчи ўринни олиб гуруҳдан чиқмоқчимиз. "Ал Наср"га қарши ўйинда ҳам олдимизга ғалаба қозониш вазифаси қўйилган", - дейди Бикмаев.



