UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  5 23:25ПСЖ — "Гавр". Дембеле ва Асенсио асосий таркибда, Мбаппе эса захирада  1 23:11"Атлетико" — "Атлетик". Коке, Гризманн ва Уильямслар асосий таркибда  0 23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  12 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4

Маран: "Элдор ўйинга темп бера олди, бундан хурсандман" Янгиликлар

Маран: "Элдор ўйинга темп бера олди, бундан хурсандман"

"Женоа" матбуот хизмати бош мураббий Роландо Мараннинг Италия Кубоги доирасида "Сампдория" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини маълум қилди.

- Ғалаба жуда ёқимли бўлди, чунки оғир дамларни бошимиздан ўтказяпмиз. Якшанба кунги ўйиндан кейин айтганимдек, биз иккинчи давра учун илк тамал тошини қўйишни бошладик. Келаси йили, яъни, мавсумнинг иккинчи ярмида биз шундай ўйин кўрсатишимиз керак. Футболчиларнинг миясини тозалаб, уларнинг ҳаракатларига агрессивлик қўша олдик.

Йигитларнинг руҳий жиҳати борасида кўпроқ ишлаш керак, чунки улар майдонга тушганида шундай ўйин кўрсатиши лозимки, барча хайрон қолсин. Бу борада кўп ишлар қилдик.

Оғир дамларни ўтказаётган жамоа футболчиларига осон эмас, шундай бўлса ҳам йигитларим биринчи бўлимни ёмон ўтказмади. Аммо иккинчи бўлимдаги ўйинни инобатга оладиган бўлсак, дербида муҳим ғалабага эришдик, деб ҳисоблайман. 

- Танаффусда футболчиларга мотивация бериш қийин бўлмадими?
- Қийин бўляпти. Кетма-кет мағлубиятлар уларни сиқилтириб қўйган. Футболчилар қийналаётган жиҳатлар бўйича ёрдам беришга, маслаҳатлашишга доим ҳаракат қилиб келганман. Бироқ барибир барчаси футболчиларнинг ижодкорлигига, маҳоратига ҳам боғлиқ. Йигитларни табриклайман. Бу улар учун ҳар томонлама ажойиб ғалаба бўлди.

- Таркибда асосан Скамакка кўпроқ гол уряпти. Жамоадаги ҳужумчилар муаммосини бартараф эта олдингизми?
- Бугун анча вақт ўйнамаган Элдорни ҳам таркибга қайтардик. У ўйинга темп бағишлай олди. Бундан хурсандман. У аста-секинлик билан ўсиб боряпти. Биз Элдорни иккинчи даврага яхшилаб тайёрлашимиз керак. Чунки иккинчи даврадан бизда умуман бошқа режалар асосида ўйинни ташкиллаштирамиз. Ўйлайманки, футболчилар бу борада мухлисларга ўзига ҳос сигнал бера олишди.

Рейтинг: +107   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика