Марадона Венесуэла терма жамоасини бошқариши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
2 июл 2014, 20:57
Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси Диего Марадона Венесуэла терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

"Мен жиддий лойиҳалар қидирмоқдаман. Венесуэла? Бўлиши мумкин. Биз президент Николас Мадуро билан бу ҳақида гаплашиб оламиз", - дейди Марадона.

Венесуэла Жанубий Америка терма жамоалари ичида ҳеч қачон ЖЧда қатнашмаган ягона жамоа ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Марадона ЖЧ-2010да Аргентина терма жамоасини бошқарган эди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›