Марадона: “Месси менинг жамоамда яхши ўйнаган, миллий жамоани Менотти бошқариши керак”

Narzulla Saydullayev
26 июл 2014, 11:30
Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Марадона, жаҳон чемпионатидаги жамоани ва унинг сардори Лионель Мессини танқид қилди.
Бундан ташқари, у терма жамоани ким бошқариши кераклигини ҳам айтиб ўтди.

“Бу терма жамоа мундиалда ўйнамади. Месси Сабельяни жамоасига қараганда, менинг жамоамда беш марта яхши ўйнаган. Миллий жамоа мураббийига келадиган бўлсак, менга на Сабелья ва на Руссо ёқади. Биз унутган бир инсон бор, бу – Сесар Луис Менотти. У баьзиларга ўхшаб, ўз фикри бўлмагани учун мафиа билан ишламайди” – дейди Марадона.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›