
Коста - бу Коста, мен эса Марио Манжукич. Ҳаммани ўз йўли бор. Мен "Атлетико" сафига ўтдим ва бош мураббийимни ҳар бир сўзини диққат билан тинглайман. Бу жамоага ўтганимдан хурсандман. Жамоадошларим ҳақида тасаввурга эгаман ва уларни кучли футболчилар деб биламан. Ҳаммадан ҳам кўра Диего Симеоне билан ишлаш ёқмоқда. Симеоненинг футболчилик даврини ҳам диққат билан кузатганман. Диего Симеоне майдонда жуда яхши футболчи бўлган. Мураббий сифатида ҳам ҳам у кучлилар қаторида туради. Диего футбол билан ҳамнафас одам. Биз бу борада жуда ўхшашмиз.