Мануэль Пеллегрини: «Харт ҳозир асосий посбон, аммо Кабальерога ҳам имкон бераман»

Narzulla Saydullayev
13 сен 2014, 11:47
«Манчестер Сити» бош мураббий Мануэль Пеллегрини дарвозабонларни алмаштириб туришини маълум қилди.
«Вилли Кабальеро – яхши дарвозабон, у исталган клубда ўйнай оларди. Ҳозир – Жо Харт асосий посбон, аммо Кабальерога ҳам имкор бераман.

Вилли ажойиб фаолиятни бошдан ўтказди, жамоада ҳар бир чизиқда рақобат бўлгани яхши.

Мен Хартни Кабальерога, Сабалетани Саньяга ёки Мангаляни Демичелисга алмаштиришим мумкин. Бу оддий ҳол.

Ўтган мавсум бошида Харт яхши ўйнай олмагандир, аммо мавсумни ажойиб тарзда тугатди», – дейди Пеллегрини.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›