

"Майдонни тўлиқ таркибда тарк этиш муҳим. Четлатишдан кейин тўпни назорат қила олмадик, аниқлик етишмади. Якунда ҳисоб йирикроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Ҳаммасини тўғрилай олишимизга ишонамиз. Биринчи бўлимда биз энг яхши жамоа бўлдик. Ҳисобни 2:0 ва 3:0 қилишимиз мумкин эди, лекин ўзимизга бўлган ишонч етишмади", - деди Нойер.



