Мангаля “Манчестер Сити”га эмас, “Манчестер Юнайтед”га ўтмоқчи

Tolibjon Qosimov
6 июн 2014, 13:56
“The Guardian”нинг хабарига кўра, “Порту” ҳимоячиси “Манчестер Сити”дан кўра, “Манчестер Юнайтед”га ўтишни хоҳлаяпти.
Мануел Пеллегрини ўз жамоаси ҳимоя чизиғини 23 ёшли француз билан тўлдирмоқчи. Аммо бу борада томонлар бир келишувга эришишгани йўқ. Энди “Манчестер Сити” рахбарияти “Рома” ҳимоячиси Мехди Бенатияга кўз тикишган.

МЮ мураббийи Луи ван Гаал бу трансфернинг амалга ошишига кўзи етаётгани йўқ ва у “Боруссия" ҳимоячиси Матс Ҳуммелсни ўз жамоаси сафига қўшиб олмоқчи.

Мангалянинг ўзи Англиянинг “Манчестер Юнайтед” ёки “Челси” клублари сафида тўп сурмоқчи. Лекин футболчи клублар қарорини Жаҳон чемпионатидан сўнг билиб олади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru